Mundarija
Евро-2024: Украина ва Грузия плей-офф умидида | Setanta Sports

Европа чемпионатида бугун гуруҳ баҳслари якунланади. Украина ва Грузия терма жамоаларида нимчорак финалга чиқиш учун имконият мавжуд.

Словакия ва Руминияни дуранг қониқтиради

Учтадан очкога эга бўлган жамоалар уларни дуранг қаноатлантирадиган беллашувда тўқнаш келишади. Одатда бундай баҳсларнинг кўпинча дуранг билан тугаши кузатилади. Плей-оффга чиқиш ҳар икки терма учун жуда яхши натижа ҳисобланади.

Тахминий таркиблар

Словакия: Дубравка, Пекарик, Вавро, Шкриньяр, Ханчко, Куцка, Лоботка, Дуда, Шранц, Боженик, Хараслин.

Дисквалификация хавфида: Шранц.

Руминия: Нице, Рацу, Бурка, Драгушин, Банку, Р.Марин, М.Марин, Станчу, Ман, Драгуш, Коман.

Дисквалификация хавфида: Банку, Р.Марин, М.Марин.

Франческо Калцонанинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Руминия жисмоний тарафдан кучли ва яхши даражадаги жамоа. Бу биз учун қийин ўйин бўлади, лекин биз ўз услубимизга эгамиз ва уни ўзгартирмоқчи эмасмиз. Нимчорак финалга чиқиш биз учун ажойиб натижа бўлади. Саралаш босқичини яхши ўтказдик. Футболчиларга ишонаман, улар томошабоп футбол кўрсатади.

Эдвард Иорданескунинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Словакия турнирдаги энг яхши жипс жамоалардан бири. Уларда тажрибали ўйинчилар. Аниқ режа бор. Бу Руминия терма жамоаси учун тарихий вазият. Фаолиятимиздаги энг ажойиб лаҳзалардан бирида иштиёқ ва масъулиятни ҳис қиляпмиз. Руҳиятимизни қайтадан кашф қилдик – мухлислар буни кўришди.

Украинага фақат ғалаба зарур

Бельгия билан учрашувда Украинани ғалаба кейинги босқичга олиб чиқади. Акс ҳолда, украинлар гуруҳдаги бошқа ўйинга қараб қолишга мажбур. Бельгия дастлабки баҳсдаги мағлубиятдан кейин ўзига келганини кўрсатди, лекин гуруҳдаги охирги беллашувда идеал ўйин ўтказиш орқали кучли рақибни мағлуб этиш имконияти мавжуд. Бунинг учун Украинанинг асосий юлдузлари ўзларини кўрсатишлари керак бўлади.

Тахминий таркиблар

Украина: Трубин, Тимчук, Забарний, Сваток, Матвиенко, Миколенко, Ярмоленко, Шарапенко, Бражко, Мудрик, Яремчук.

Дисквалификация хавфида: Коноплия, Яремчук.

Бельгия: Кастелс, Кастан, Фаc, Вертонген, Теате, Тилеманс, Онана, Де Брюйне, Доку, Лукаку, Бакайоко.

Дисквалификация хавфида: Мангала, Тилеманс.

Сергей Ребровнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Бельгия жуда кучли жамоа. Гуруҳда Бельгия фаворит эканини ҳамма биларди. Бу мусобақада ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Уларга қарши қандай ўйнаш ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйинда барқарорликни топишимиз лозим. Ҳар бир футболчи фақатгина ҳимоя ёки ҳужумда ҳаракат қилишини эмас, балки ўзларининг ролини англаб етишлари зарур. Словакия билан ўйин охиридагидек ўйнашимиз керак.

Доменико Тедесконинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Биз дуранг учун эмас, ғалаба мақсадида ўйнаймиз. Агар охирги 10 дақиқада ғалабани сақлаб қолишга тўғри келса, унда бунинг учун керакли ҳаракатларни қилишимиз мумкин, аммо беллашув бошидан бундай қилмаймиз.

Туркия Чехияни ортда қолдирадими?

Чехия ва Туркия тўқнашувида қайсидир жамоа Евро билан хайрлашиши мумкин. Туркларни дуранг ҳам кейинги босқичга олиб чиқади. Чехияга эса фақат ғалаба зарур. Португалияга қарши муваффақиятсиз ўйиндан кейин турклар сафида яна ҳужумкор футболчилар майдонга тушиши тахмин қилинмоқда.

Тахминий таркиблар

Чехия: Штанек, Холеш, Хранац, Крейчи, Соуфал, Соучек, Барак, Провод, Доудера, Хлоцек, Читил.

Дисквалификация хавфида: Соуфал, Холеш, Юрашек, Провод, Шик, Соучек.

Туркия: Байиндир, Мюлдур, Демирал, Айхан, Кадиўғли, Юксек, Чолхонўғли, Қаҳвачи, Гюлер, Йилдиз, Йилмаз.

Ўтказиб юборади: Бардакчи.

Дисквалификация хавфида: Акайдин, Чолхонўғли, Челик.

Иван Гашекнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Беллашувга барча ўйинчилар тайёр ҳолатда. Майдонга тушмаган футболчиларда ҳам ижобий энергия ҳис қиляпман. Туркия сафида маҳоратли ижрочилар бор. Янги мураббий билан улар тактик ва интизомли ўйин намойиш этишмоқда. Баъзи футболчилар жаҳон даражасидаги клубларда фаолият олиб боришади.

Винченцо Монтелланинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Бундай турнирларда тажрибамиз катта бўлмагани сабабли Португалияга қарши учрашувда жазоландик. Лекин яхши кайфиятни сақлаб, ўзимиз амалга оширган ишдан роҳатланишимиз лозим. Чехия билан ўйинда майдонда боримизни ишга солишимиз талаб этилади.

Грузияда ҳақиқий сенсацияга имкон бор

Илк бор Европа чемпионатида қатнашаётган Грузияда биратўла икки сенсацияга имконият мавжуд – Португалияни енгиш ва нимчорак финалга чиқиш. Босимсиз ўйнаши мумкин бўлган Грузияда бунинг учун ҳужумкор футболчилар етарли. Португалия ушбу баҳсда баъзи ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.

Тахминий таркиблар

Грузия: Мамардашвили, Шенгелия, Двали, Кашия, Кверквелия, Гочолеишвили, Китеишвили, Кочорашвили, Чакветадзе, Кварацхелия, Зивзизадзе.

Дисквалификация хавфида: Гвелесиани, Кашия, Кочорашвили, Кверквелия, Меквабишвили.

Португалия: Кошта, Семеду, А.Сильва, Данило, Далот, Палинья, Невеш, Нуньеш, Феликс, Роналду, Консейсау.

Ўтказиб юборади: Леао.

Дисквалификация хавфида: Консейсау, Палинья.

Вилли Саньолнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Португалия фантастик жамоа ва зўр футболчилари бор. Бироқ бизда кейинги босқич учун кичик имкон қолган экан, ўйинчилар билан бирга охиригача орзу қиламиз. Бу ерда бўлишнинг ўзи бизга катта қадам. Мусобақадан аввал кимдир сўнгги баҳсдан олдин имконимиз қолиши ҳақида гапирганда мен буни ҳиссиёт билан қабул қилардим.

Роберто Мартинезнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Бу ўйин муҳим, чунки у кимнинг нимчорак финалга чиқиш-чиқмаслигини ҳал қилади. Муҳим футболчиларни майдонга тушираман. Дарвозада Кошта бўлади, чунки посбонларни ўзгартиришни ёқтирмайман. Қисқа муддатли мусобақада дарвозабон марказий ҳимоячилар билан бир-бирини яхши тушуниши керак.

Ўйинларни қандай томоша қилиш мумкин?

setantasports.com обуначилари Ўзбекистонда 51 беллашувнинг барчасини жонли эфирда бепул томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Ўйинларни фақат Setanta Sports ОТТ платформаси ва иловасида томоша қилиш мумкин.

Бугунги учрашувлар

Словакия – Руминия, 21:00

Украина – Бельгия, 21:00

Чехия – Туркия, 00:00

Грузия – Португалия, 00:00