Mundarija
Евро-2024 12-кунида сенсация бўладими? | Setanta Sports
2024 Iyun 25, 13:15 PM
5 mins read

Европа чемпионатининг 12-кунида Франция, Голландия ва Англия каби терма жамоалар ўз ўйинларини ўтказишади.

Австрия Голландияни ортда қолдирадими?

“D” гуруҳида Польша устидан ғалаба қозонган Австрия терма жамоаси плей-оффдан ўрин олиш учун Голландия қаршилигини синдиришга уриниб кўради. 1984 йилги жаҳон чемпионати саралашидан бери Австрия голландларни мағлуб эта олмаган. Жамоаларнинг сўнгги 7 ўйинида Голландия ютиб келмоқда. Австрия зафар қучган тақдирда камида 2-ўрин билан нимчорак финалга чиқади.

Тахминий таркиблар

Голландия: Вербрюгген, Думфрис, Де Врей, Ван Дейк, Аке, Шутен, Симонс, Рейндерс, Фримпонг, Депай, Гакпо.

Дисквалификация хавфида: Шутен, Веерман.

Австрия: Пентц, Пош, Дансо, Лиенхарт, Мвене, Лаймер, Виммер, Баумгартнер, Забитцер, Грегоритц.

Дисквалификация хавфида: Арнаутович, Баумгартнер, Дансо, Лаймер, Мвене, Виммер, Фёбер.

Рональд Куманнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Ўйин қийин кечишини биламиз. Австрияни етарлича баҳоламаслик мумкин эмас. Улар яхши прессинг қилишади, шу сабабли тўпга эгалик қилаётган чоғимизда ҳушёр ва эътиборли бўлишимиз лозим. Қачон босимдан чиқиш учун узун узатмалар билан ўйнашни бишишимиз даркор.

Ральф Рангникнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Голландлар тўпни назорат қилишни севишади, ижодкор футбол намойиш қилишади. Бошқа томондан биз юқори даражада ўйнай олсак, рақиб тарафида тўпни қайтариб олсак, иккинчи тўпларни қайтарсак, энг яхши амалга оширган ишимиз бўлади. Буни жуда юқори савияда қилишимиз керак, чунки улар Франция билан деярли бир хил савияда.

Канте билан енгилмас Франция

Польша французлар билан тўқнашувларда 1982 йилдан бери ғалаба қозонмаган. Серия 8 учрашувга етиб улгурди. Икки мағлубиятдан сўнг Польшада плей-оффга имконият анча кам. Франция эса Канте билан катта мусобақаларда одатий вақтда ҳали мағлуб бўлмаган. Бу серия 17 баҳсдан иборат.

Тахминий таркиблар

Франция: Меньян, Кунде, Салиба, Упамекано, Эрнандес, Дембеле, Канте, Тчуамени, Рабьо, Гризманн, Тюрам.

Дискваликация хавфида: Дембеле, Мбаппе.

Польша: Скорупски, Беднарек, Давидовичз, Кивиор, Слиц, Романчук, Зелински, Залевски, Урбански, Левандовски.

Дисквалификация хавфида: Левандовски, Модер, Слиц, Шесни.

Дидье Дешамнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Биз ҳамиша рақибни етарлича ҳурмат қилишимиз шарт. Польша ғалаба қозониш бор кучини ишга солади. Бу юқори даражадаги футбол. Шунинг учун Польшага қарши беллашув шунчаки чигалёзди бўлишини кутмаяпмиз.

Михал Пробежнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Плей-оффга имконимиз йўқлиги ҳақиқат, лекин футболчилар иштиёқи билан умуман муаммо йўқ. Яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан. Натижамиз хафа қилган бўлса ҳам мусобақадан баъзи яхши хотиралар билан қайтамиз.

Англия биринчи ўрин учун курашишга мажбур

“С” гуруҳида Англия терма жамоаси пешқадамликни эгаллаш учун Словенияни енгиши талаб этилади. Ўз навбатида Словенияда ҳам кейинги босқич учун имконият бор. Улар дурангга эришган тақдирда умидни сақлаб қолишади, ғалаба эса уларга нимчорак финални кафолатлайди.

Тахминий таркиблар

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гуи, Триппье, Галлахер, Беллингем, Райс, Фоден, Кейн, Сака.

Дисквалификация хавфида: Галлахер.

Словения: Облак, Карничник, Дркушич, Бижол, Янца, Стоянович, Элшник, Черин, Млакар, Спорар, Сеско.

Дисквалификация хавфида: Челар, Янца, Стоянович, Випотник.

Гарет Саутгейтнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Аввалги ўйиндан кейин бироз вақт борлиги яхши бўлди. Машғулот учун кўпроқ вақтимиз бор эди. Футболчилар билан ўйин услуби ҳақида ҳам етарлича суҳбатлашдик. Катта иштиёққа эгамиз. Олдинги баҳсларда ўзимиз истагандек ўйнамадик. Гуруҳни ютиш биз учун жуда муҳим.

Матьяж Кекнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Тақдиримиз ўз қўлимизда. Англияни ҳурмат қиламиз, улар жуда кучли жамоа. Ушбу авлод ўйинчилари учун бу беллашув энг катта синовга айланади. Сербия билан баҳсдан сўнг тинчландик, ўйинимизни таҳлил қилиб чиқдик. Беллашувга тайёрмиз.

Дания ёки Сербиядан бири мусобақа билан хайрлашади

Дания 2, Сербия эса 1 очкога эга. Шу сабабли ушбу баҳс қайсидир томоннинг турнирни тарк этишини аниқлаб беради. Данияни дуранг ҳам қониқтиради. Сербия учун ғалаба плей-оффни кафолатлайди. Яхши авлод футболчиларига эга икки жамоанинг ўйини худди плей-офф баҳсидек ўтишини кутиш мумкин.

Тахминий таркиблар

Дания: Шмейхель, Андерсен, Кристенсен, Вестергаард, Кристиансен, Хюлманд, Эриксен, Хёйберг, Маеле, Хойлунд, Винд.

Дисквалификация хавфида: Хюлманд, Норгаард, Маеле, Вестергаард.

Сербия: Райкович, Велжкович, Миленкович, Павлович, Живкович, Илич, Лукич, Младенович, Тадич, Самаржич, Митрович.

Дисквалификация хавфида: Гачинович, Гудел, Йович, Лукич, Младенович, Тадич.

Каспер Хюлманднинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Ғалабадан кейин кийиниш хонасида куйлашни соғиндик. Дуранг ҳам етарли бўлишини биламиз, аммо биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Сербия яхши жамоа. Улар Англияга катта муаммо яратишди. Уларда кучли ва маҳоратли ижрочилар бор. Бу жамоага ҳурмат билан муносабатдамиз.

Драган Стойковичнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Дания ҳақиқатдан ҳам жуда яхши жамоа. Уларда ажойиб футболчилар бор. Улар дастлабки икки беллашувда ютқазишмади. Майдонда катта куч беришади. Учрашув жуда оғир бўлиши кутилмоқда. Томошабоп футбол кўрсатиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Ўйинларни қандай томоша қилиш мумкин?

setantasports.com обуначилари Ўзбекистонда 51 беллашувнинг барчасини жонли эфирда бепул томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Ўйинларни фақат Setanta Sports ОТТ платформаси ва иловасида томоша қилиш мумкин.

Бугунги учрашувлар

Голландия – Австрия, 21:00

Франция – Польша, 21:00

Англия – Словения, 00:00

Дания – Сербия, 00:00