Mundarija
Евро-2024: Хорватия ёки Италияни турнирни тарк этади | Setanta Sports

Европа чемпионатининг 3-тури бугун “В” гуруҳидаги охирги баҳслар билан давом эттирилади. Хорватия ва Италиядан бири мусобақани тарк этиши мумкин.

Албания сюрприз тақдим этадими?

Икки турда дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда нимчорак финалга чиқиб бўлган Испания терма жамоаси сўнгги баҳсни хотиржам тарзда ўтказиш имкониятига эга. Испанлар таркибида бир неча ўзгаришлар гувоҳ бўлсак ажаб эмас. Албанияда эса катта иштиёққа эга бўлмаган рақибни мағлуб этиш орқали кейинги босқичга чиқиш имкони мавжуд. Албания ғалабага эришган тақдирда Хорватия ёки Италиядан бири гуруҳда охирги поғонада қолиб кетади.

Тахминий таркиблар

Албания: Стракоша, Баллиу, Исмаили, Жимсити, Митай, Рамадани, Абраши, Асллани, Байрами, Лачи, Броя.

Дискваликация: Даку.

Дисквалификация хавфмида турганлар: Броя, Гясула, Хўжа, Хюсай.

Испания: Рая, Навас, Вивиан, Лапорт, Гримальдо, Мерино, Субименди, Олмо, Торрес, Хоселу, Оярзабал.

Дискваликация: Родри.

Дискваликация хавфида турганлар: Карвахал, Ле Норманд.

Силвиньонинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Ўйинчилардаги ўсишни кўриш жуда ҳам ажойиб. Албаниянинг ўзида 3 миллион, бутун дунёда 9-10 миллион атрофида албанлар истиқомат қилишади. Жамоани ҳеч қачон Европа чемпионатида кўрмаган авлод бор эди. Биз ижобий иш амалга оширяпмиз. Бундан фахрланамиз ва иштиёққа тўламиз. Испания кучли жамоа, аммо биз уларни доғда қолдиришга 90 дақиқага эгамиз. Плей-оффда ўйнашдан хурсанд бўламиз, фақат бунинг учун энг яхши ўйинимизни намойиш қилишимиз лозим.

Луис де ла Фуэнтенинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Албания ажойиб ишқибозларга эга ва бу ерда аллақачон сюрприз тақдим этиб бўлди. Беллашув қийин кечишини биламиз. Биз тўғри деб билган ўзгаришларни амалга оширамиз. Бу ерга 26 футболчи билан келганмиз. Барча ўйнаш учун юқори савияга эга, бу борада хотиржамман.

Даҳшатли тўқнашув: Хорватия – Италия

Чемпионатдан аввал кўпчилик Хорватия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги беллашув улар учун охирги имконият бўлиши мумкинлигини тахмин қилмаганди. Лекин хорватларнинг Албания билан дуранги вазиятни ўзгартириб юборди. Улар итальянларни мағлуб этмаган тақдирда катта эҳтимол билан мусобақани тарк этишади. Модрич ва шериклари ҳолатни тўғрилаш учун борларини беришлари табиий. Амалдаги чемпион Италия ҳам гуруҳданоқ уйга қайтишни истамайди. Шу сабабли гуруҳ баҳсларидаги энг муҳим ва кескин тўқнашув мухлисларни кутмоқда.

Тахминий таркиблар

Хорватия: Ливакович, Станишич, Сутало, Эрлич, Гвардиол, Модрич, Ковачич, Пашалич, Сушич, Крамарич, Будимир.

Италия: Доннарумма, Лоренцо, Бастони, Калафиори, Димарко, Кристанте, Жоржиньо, Барелла, Пеллегрини, Кьеза, Ретегуй.

Дисквалификация хавфида турганлар: Калафиори, Кристанте, Доннарумма, Пеллегрини.

Златко Даличнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Мусобақани яхши бошламадик. Биз ўз даражамизда бўлмадик. Голларни жуда осон ўтказиб юбордик. Қатардаги жаҳон чемпионатида гуруҳда биргина тўп ўтказгандик, ҳозир эса 2 ўйинда рақиблар 5 гол уришди. Юқори даражадаги Перишич етишмаяпти. Ўшандан буён баъзи футболчилар икки ёшга каттароқ бўлишди, кучли рақибларга қарши майдонга тушдик. Асосий муаммо осон тўп ўтказаётганимизда деб ўйлайман.

Лучано Спаллеттининг ўйиндан олдинги фикрлари

– Хорватия нафақат буюк жамоа, балки жуда тажрибали ҳам. Биз ўйин суръатини қачон тезлаштириш ва секинлаштириш, тўпни назоратга олиш каби жиҳатларда ҳушёр бўлишимиз даркор. Биринчи ва иккинчи беллашув орасида ўзгаришлар қилмасдан хатога йўл қўйдим. Бу сафар ўзгариш қилишим керак деб ўйлайман.

Ўйинларни қандай томоша қилиш мумкин?

setantasports.com обуначилари Ўзбекистонда 51 беллашувнинг барчасини жонли эфирда бепул томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Ўйинларни фақат Setanta Sports ОТТ платформаси ва иловасида томоша қилиш мумкин.

Бугунги учрашувлар

Албания – Испания, 00:00

Хорватия – Италия, 00:00