Mundarija
Еврода нимчорак финал бошланмоқда - Италия ва Германия ўз ўйинларини ўтказади | Setanta Sports
2024 Iyun 29, 15:28 PM
3 mins read

Европа чемпионатида ҳал қилувчи баҳслар бошланмоқда. Нимчорак финалнинг биринчи кунида Швейцария Италия билан, мезбон Германия эса Дания билан майдонга тушади.

Амалдаги чемпион Швейцарияга қарши

Швейцария гуруҳ босқичини ишончли босиб ўтди. Германия билан сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбормаганда пешқадамликни эгаллаши ҳам мумкин эди. Италия эса охирги сонияларда урилган гол эвазига 2-ўринни олди. Ушбу жамоалар аввалги Евро гуруҳ ўйинида тўқнаш келиб, унда итальянлар 3:0 ҳисобида зафар қучган. Жаҳон чемпионати саралашида эса ҳар икки беллашув дуранг билан тугаганди. Бу сафар кимдир ғалаба қозониши шарт. Доннарумма ва Зоммер ўртасидаги баҳс ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган жиҳатлардан бирига айланиши мумкин.

Тахминий таркиблар

Швейцария: Зоммер, Шер, Аканжи, Родригез, Стергиу, Жака, Фройлер, Абишер, Ндойе, Эмболо, Варгас.

Ўйнамайди: Видмер.

Дисквалификация хавфида: Фройлер, Ндойе, Родригез, Сиерро, Жака.

Италия: Доннарумма, Лоренцо, Манчини, Бастони, Дармиан, Барелла, Фажиоли, Кристанте, Кьеза, Скамакка, Шаарави.

Ўйнамайди: Калифиори.

Дисквалификация хавфида: Кристанте, Доннарумма, Фажиоли, Пеллегрини.

Мурат Якиннинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Бу ерда бўлиш учун қаттиқ меҳнат қилишимизга тўғри келди, айнан шундай ажойиб ўйинлар учун. Ҳар йили Швейцария билан жуда қизиқарли баҳсларда майдонга тушамиз. Италияга қарши ўйнашдан хурсандмиз. Жуда очиқ футбол бўлади деб ўйлайман. Ким фаворит эканини айтмоқчи эмасман. Биз рақибнинг даражаси, тактикаси, суръатини биламиз. Аввалги ўйинлардагидек ўзимизни кўрсата олишга умид қиламиз.

Лучано Спаллеттининг ўйиндан олдинги фикрлари

– Биз Швейцариядек яхши жамоа билан ўйнашимизни биламиз. Биз ўз савиямизни тўлиқ кўрсата олмадик ёки уни баъзи вазиятларда намойиш этдик. Биз охирги дақиқадаги гол билан плей-оффга чиқдик, аммо бунга ҳақли эдик деб ўйлайман.

Мезбонлар олдида курашчан Дания тўсиғи

Германиянинг плей-оффдаги ҳар бир ўйини Тони Кроос учун фаолиятидаги сўнгги учрашувга айланиши мумкин. Шу сабабли Евро мезбонлари энди масъулиятни янада кўпроқ ҳис қилган майдонга тушишини кутса бўлади. Ўз навбатида Дания етакчи жамоаларга жиддий қаршилик қила олиши билан машҳур. Улар ўртасидаги охирги 4 тўқнашувдан 3таси дуранг билан тугаган. Катта босим остида Германиянинг гуруҳдагидек ҳужумкор ва чиройли футбол кўрсатиши олишини мазкур баҳс аниқлаб беради.

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер, Киммих, Рюдигер, Шлоттербек, Миттелштадт, Андрих, Кроос, Мусиала, Гюндоган, Виртц, Хавертц.

Ўйнамайди: Та.

Дисквалификация хавфида: Андрих, Миттелштадт, Рюдигер.

Дания: Шмейхель, Андерсен, Вестегаард, Кристенсен, Кристиансен, Норгаард, Эриксен, Хёйберг, Маеле, Хойлунд, Винд.

Ўйнамайди: Хюлманд.

Дисквалификация хавфида: Норгаард, Маеле, Вестегаард, Винд.

Юлиан Нагельсманнинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Дания жуда яхши жамоавий ўйин намойиш қилади. Улар жуда тажовузкор ҳимояланади ва кейин бир тегиниш билан ажойиб ҳужумлар уюштиришади. Таркибида тажрибали футболчилар кўп, аниқ услубига эга. Бу жуда қийин рақиб. Дортмунддаги стадионда мухлислар ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Умид қиламанки, ўйинда бунга яна бир бор гувоҳ бўламиз.

Каспер Хюлманднинг ўйиндан олдинги фикрлари

– Бошиданоқ Германияни фаворитлардан бири сифатида эътироф этгандим. Уларга қарши майдонга тушишимиз жуда ёмон. Уларда сифат ва иқтидор бор. Гуруҳда ўзларини жуда яхши кўрсатишди. Лекин бизда ҳам ижобий жиҳатлар бор, улар бизни доғда қолдириш учун жуда яхши бўлишлари талаб этилади.

Ўйинларни қандай томоша қилиш мумкин?

setantasports.com обуначилари Ўзбекистонда 51 беллашувнинг барчасини жонли эфирда бепул томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Ўйинларни фақат Setanta Sports ОТТ платформаси ва иловасида томоша қилиш мумкин.

Бугунги учрашувлар

Швейцария – Италия, 21:00

Германия – Дания, 00:00